«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа таркибни кучайтиришга муҳтож эканини маълум қилди.
«Ишончим комилки, бугундан бошлаб трансфер ойнасининг охирги кунигача жуда кўплаб миш-мишлар бўлади, шунинг учун ниманидир изоҳлашдан маъно йўқ.
Трансфер кампанияси — мураккаб вазифа, аммо, шубҳасиз, бизга футболчиларнинг сифати, позициялар ва таркибни жамлаш нуқтаи назаридан тўғри мувозанат керак.
Биз мукаммал таркибга эга бўлишни ва яхши жамоа тузишни хоҳлаймиз. Бунинг учун бизда ғоя бор, режамиз бор ва АПЛ стартигача уни қандай амалга оширишимизни кўрамиз», — деди мураббий Sky Sports нашрига берган интервьюсида.













