Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф 0-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Мартинес Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда Аргентина терма жамоаси нега ортини ўгириб олганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес ЖЧ-2026 финалида Испанияга кубок топширилиш маросимида жамоасининг хатти-ҳаракати ва турнирдаги танқидлар бўйича изоҳ берди. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида аргентиналиклар Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

«Менинг туйғуларим аралашиб кетган. Бу нафрат мутлақо асоссиз экани алам қилади. Майдонда жамоадошларим қандай курашаётганини, мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб, худди ўз уйимизда ўйнаётгандек муҳит яратаётганини кўрдим. Бизни киборликда айблашмоқда, аммо бу айбловлар биздан кўра шундай деяётганларнинг ўзи ҳақида кўпроқ нарсани англатади. Биз рақибларимизга ҳамиша катта ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз.

Биз испаниялик барча футболчилар ва мураббийлар штаби билан сўрашдик. Агар сизга уларга ортимизни ўгиргандек туюлган бўлса, бу шунчаки бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимиз томон қараганимиз сабаблидир. Бу уларга бўлган ҳурматимизнинг белгиси эди», — дейди Мартинеснинг сўзларини Ole нашри.

Киритилди: 19:41, 28.07.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик