Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф 0-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Инфантино ЖЧ улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатидаги улушларни хусусий инвесторларга сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Times.

Лойиҳа ФИФАнинг асосий эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақаларини — Жаҳон чемпионати ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бошқарадиган янги компания ташкил этишни назарда тутади.

Муҳокамалар жараёнидан хабардор икки манбанинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа бўйича Дональд Трамп администрациясига яқин шахслар билан маслаҳатлашувлар ўтказилган. ФИФА инвестиция гуруҳига Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг иниси — Жошуа Кушнер томонидан асос солинган Thrive Capital компанияси бошчилик қилиши кутилаётганини тасдиқлади.

ФИФАга аъзо бўлган 211 та миллий ассоциациянинг ҳар бири ҳам ўз улушига эга бўлади ва ушбу улушнинг қиймати тахминан 20 миллион долларни ташкил этиши мумкин. Ассоциациялар ушбу улушни сақлаб қолишлари ёки қўшимча даромад олиш учун сотишлари мумкин бўлади.

Манбаларнинг таъкидлашича, ўзининг сўнгги президентлик муддати тугаганидан сўнг, ҳозирда 56 ёшда бўлган Инфантинони янги компания комиссари этиб тайинлаш режалаштирилмоқда. Унинг ФИФА президентлигига муқобилсиз қайта сайланиши ва 2031 йилгача ўз лавозимида қолиши кутилмоқда.

Киритилди: 20:10, 28.07.2026.
Ўқилди: 323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик