Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

УЕФА Инфантинонинг ЖЧ улушларини хусусий инвесторларга сотиш режалари ҳақида: «Бу чегарадан чиқишдир»

Баҳо:
+2 | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионатидаги улушларни сотиш нияти юзасидан баёнот берди.

«Бу футболни бошқарувчи органлар ҳеч қачон босиб ўтмаслиги керак бўлган чегарадан чиқишдир. УЕФА бунга жуда жиддий қарайди. Барча миллий футбол ассоциациялари ҳам шундай қилиши керак. Футбол келажагига бефарқ бўлмаган барча манфаатдор томонлар — лигалар, клублар, ўйинчилар, мухлислар, ҳукуматлар ва ҳар бир инсон бунга худди шундай муносабатда бўлиши лозим.

Футболнинг руҳи ва уни бошқариш тизими — айниқса, молиявий фойдани ким олиши борасида шаффофлик мутлақо мавжуд бўлмаган бир шароитда — сотиладиган актив эмас. Ҳеч биримиз футболнинг эгаси эмасмиз. Ва ФИФА уни сотиш ҳуқуқига эга эмас», — дейилади УЕФА баёнотида.

Киритилди: 20:24, 28.07.2026.
Ўқилди: 1272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик