Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бахтиёр Ашурматов: «Аҳволимиз борган сари оғирлашяпти»

Баҳо:
+1 | -

"Металлург" - "Гулистон" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни суҳбатга тортиш қийин бўлган эрса-да, мухлисларни қизиқтирган бир икки саволларга жавоб олдик.

— Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?
— Учрашувнинг оғир кечишини олдиндан кутгандик. “Гулистон”нинг айни пайтдаги аҳволини ҳамма яхши билади. Турли муаммолар боис биринчи даврадаги таркибга бир қатор ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлдик. Янги таркибни шакллантириш учун эса вақт керак ҳамда биринчи навбатда маблағ зарур. Аммо бизда на униси бор, на буниси. “Металлург” эса лиганинг кучли жамоаларидан бири. Айниқса бекободликлар ўз майдонларида унча-мунча клубларга ўйин бермайди. Биринчи таймда мезбонларнинг хотиржамликка берилишидан фойдаланиб, ҳисобда олдинга ўтиб олгандик. Иккинчи бўлимда эса ҳаммаси ўз изига тушди. Майдон эгалари ҳужумни кучайтирди. Бизда эса ҳимоя чизиғи ва биринчи навбатда дарвозабонимиз ишончсиз ўйнади. Айнан уларнинг хатолари эвазига мағлубиятга учрадик.

— Одатда ғалаба қозонаётган жамоа таркибни алмаштирмайди. Иккинчи тайм бошидаги ўйинчи алмаштиришларни қандай изоҳлайсиз?
— Элёр Жаҳонов жароҳат билан ўйнаётганди, танаффусдан кейин уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ҳасанов эса биринчи тайм охиридаги тўқнашувдан кейиноқ алмаштиришимизни сўраганди. Ҳар иккала ўзгариш мажбурий бўлди дейиш мумкин.

— Жамоа ўйинини ниманинг эвазига ўзгартирмоқчисизлар?
— Бошим қотган. Гулистонда футбол гўё битта менга керакдай. Агар “Шўртан” ва “Қизилқум” сўнгги турлардагидек очко жамғаришда давом этса, бизнинг захирамиз ҳеч нарса бўлмай қолади ва “Гулистон” кучлилар сафини тарк этиши мумкин. Давралар оралиғида таклиф этган бир икки ўйинчиларимиз ҳозирда иштиёқлари эвазига жон койитишяпти. Агар вазият ўзгармаса уларнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлади, бугунги ўйинимиз ҳам йўқолади. Унда олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз амри маҳол.

— Биз эса сизларнинг кучлилар сафида қолишингизни истаймиз?
— Истагингиз учун раҳмат. Биз ҳам қараб турмаймиз, мухлислар учун ўйнаймиз, ҳаракат қиламиз.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:32, 16.09.2013.
Ўқилди: 3694 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.