Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

АПЛ клуби «Челси» форварди Делап учун курашда етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап фаолиятини «Эвертон»да давом эттириши мумкин. TEAMtalk хабарига таяниб Transfer News Live нашрининг маълум қилишича, айнан «ирискалар» 23 ёшли футболчи учун кечаётган курашда етакчилик қилмоқда. «Ньюкасл» ва «Лидс» ҳам форвард бўйича музокараларни қайта бошлаган, «Брайтон» ва «Фулхэм» эса вазиятни кузатишда давом этмоқда.

«Челси» Лиам Делапни сотишга тайёр ва имкон қадар тезроқ харидор топмоқчи. Футболчининг бозор қиймати Transfermarkt баҳосига кўра 28 млн еврони ташкил этади, унинг лондонликлар билан шартномаси эса 2031 йилгача мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда пойтахт гранди Делапни «Ипсвич»дан 35 млн евродан ортиқ маблағга сотиб олган эди.

Киритилди: 14:32, 29.07.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик