Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Ромеро «Барселона» сабабли «Интер»га ўтишни кейинга сурди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Барселона»дан таклиф кутмоқда.

Шу кунларда аргентиналик футболчи Миланнинг «Интер» клубига ўтишга яқин экани маълум бўлган эди. Sport маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи «нераззурри» билан музокараларни тўхтатишга қарор қилди, чунки у «Барселона»дан таклиф тушишига умид қилмоқда. Футболчининг агентлари Каталония гранди ушбу трансферга қурби етишига ва музокараларни кейинроқ бошлашига ишонишмоқда. «Интер» эса аллақачон бозорда муқобил вариантларни қидиришни бошлаган.

Кристиан Ромеронинг Италия клубига эҳтимолий трансфери қиймати 40 млн еврога баҳоланаётган эди. Марказий ҳимоячининг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 14:44, 29.07.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик