Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Колвилл: «Биз Палмернинг иқдорига бўлган ишончни йўқотганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Челси» марказий ҳимоячиси Леви Колвилл жамоадоши Коул Палмер ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ўтган мавсум 24 ёшли футболчи учун муваффақиятсиз кечди: у жароҳатлар сабаб тез-тез сафдан чиқди ва Жаҳон чемпионатигача оптимал спорт формасига киришга улгурмади, шу сабабли Англия терма жамоаси билан мундиалга бора олмади.

«Биз ҳаммамиз Коулнинг қанчалик ажойиб футболчи эканини биламиз. Буни ҳар куни кўриб турибмиз. Ўтган мавсум жароҳатлар сабаб у учун оғир кечди, аммо биз ҳеч қачон унинг иқдорига бўлган ишончни йўқотмаганмиз. Палмер — биз учун энг муҳим ўйинчи. У исталган лаҳзада ҳамма нарсани тубдан ўзгартириб юборишга қодир», — дейди Колвилл Absolute Chelsea нашрига.

Коул Палмер «Челси»нинг австралиялик «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши кечган яқиндаги ўртоқлик учрашувида (6:4) захирадан майдонга тушиб, голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Киритилди: 17:34, 29.07.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик