«Фулхэм» «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ўз сафига қўшиб олишга уринишларни давом эттирмоқда.
Marca маълумотларига кўра, лондонликлар форвард трансфери учун 60 миллион евродан сал камроқ маблағ таклиф қилишмоқда. Мадрилликлар эса ўз футболчисини 60 миллион евродан камроқ нархга қўйиб юборишни истамаяпти. «Фулхэм» Гарсияни ўз лойиҳасининг «юзи»га айлантиришни ва жамоани унинг атрофида қурмоқчи.
Гонсало Гарсия «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи «қироллик» клуби сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.













