Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес Европага қайтиши мумкин.

Tuttosport хабарига кўра, футболчининг агенти унинг хизматларини А Сериянинг икки клуби — «Ювентус» ва «Наполи»га таклиф қилган. Эрнандеснинг ўзи Италия чемпионатига қайтишга тайёр, «Ал-Ҳилол» эса мақбул сумма эвазига футболчи билан хайрлашишга қарши эмас.

Тео Эрнандес ўтган ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтган эди. «Аль-Ҳилол» таркибида ҳимоячи барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ар-Риёдга кўчиб ўтгунига қадар Эрнандес олти йил давомида «Милан» шарафини ҳимоя қилган.

Нуфузли Transfermarkt портали 28 ёшли франциялик футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:46, 29.07.2026.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик