«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Журналист Педро Алмейданинг маълумотларига кўра, «Ан-Наср» инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби трансфер бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда ҳужумчи ижара асосида «Барселона» шарафини ҳимоя қилди ва барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ҳамда 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали Рэшфорднинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













