Кириш Регистрация

Тео Эрнандес «Челси»нинг трансфер нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» ҳимоячиси Тео Эрнандес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tuttosport маълумотларига кўра, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби эҳтимолий трансфер борасида футболчининг позициясини билиш учун унинг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказиб бўлди.

Тео Эрнандес 2025 йилда «Милан»дан «Ал-Ҳилол»га 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда франциялик ҳимоячи саудияликлар таркибида барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:48, 29.07.2026.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик