Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

"МЮ" "Борнмут" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" ярим ҳимоячиси Тайлер Адамс бу ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

TalkSPORT хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" америкалик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Адамс "Қизил иблислар" ярим ҳимоясини кучайтириш учун етакчи номзодга айланди. "Манчестер Юнайтед" футболчи учун 35 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр, аммо "Борнмут" ярим ҳимоячисини бу суммага сотишга рози бўлиши эҳтимолдан йироқ.

Тайлер Адамс "Борнмут"га 2023 йилда "Лидс"дан 26 миллион евро эвазига кўчиб ўтганли. Унинг "гилослар" билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган ва иккита голли узатма берган.

Киритилди: 22:44, 29.07.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик