Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Интер» президенти А серияни яна футбол элитасига қайтариш бўйича ғоя таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Интер» президенти Жузеппе Маротта Италия чемпионатининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдириб, А серияни яна жаҳон футболининг етакчи лигалари қаторига қайтариш бўйича ўз ғоясини айтди.

«1980 ва 1990-йилларда А серия жаҳон футболи учун намуна эди. Бугун эса кучлар нисбати ўзгарди ва иқтисодий тафовут яққол кўзга ташланмоқда. Биз бу орқада қолишни ортиқча харажатлар билан бартараф этишга умид қила олмаймиз. Бизнинг жавобимиз бошқача бўлиши керак — ижодкорлик, малака ва мотивация. Ким энг кўп маблағ сарфласа, ўша ғалаба қозонади, деган тушунча спорт руҳига зид. Рақобат қадриятларга таянган тизимни шакллантириш, шунингдек, раҳбарият, мураббийлар, техник ходимлар ва футболчиларнинг меҳнатини рағбатлантириш орқали бўлиши лозим», — деди Маротта. Унинг сўзларини Il Globo келтирган.

Ҳозирги вақтда А серия Европа клублари мусобақаларидаги сўнгги беш йиллик натижалар асосида тузилган УЕФА рейтингининг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Ушбу рейтингда биринчи ўрин Англия Премьер-лигасига тегишли.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:00, 30.07.2026.
Ўқилди: 963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик