Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Адейеми: «Ламин Ямал билан рақобатдан қўрқмайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Карим Адейеми асосий таркибдаги ўрин учун Ламин Ямал билан бўладиган рақобат ҳақида фикр билдирди.

«Кўк-анорранглилар»нинг янги аъзоси ҳужумнинг исталган позициясида ўйнай олади, аммо кўпинча Ханс-Дитер Флик жамоа юлдузи Ламин Ямални туширадиган ўнг қанотда майдонга тушади.

«Мен ҳеч бир футболчи билан рақобатлашишдан қўрқмайман. Агар майдонда бор маҳоратим ва максимумимни кўрсата олсам, ўзимни кўрсатиш учун имкониятларга эга бўлишимни биламан», — деди Адейеми Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида Ямал билан бўладиган рақобат ҳақидаги саволга жавобан.

«Барселона» германиялик футболчини Дортмунднинг «Боруссия» клубидан 22 миллион евро эвазига сотиб олди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:01, 30.07.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик