Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Франция футбол федерацияси ФИФАнинг янги лойиҳасини танқид қилди

Баҳо:
+1 | -

Франция футбол федерацияси (ФФФ) президенти Филипп Диалло ФИФАнинг жаҳон чемпионатидаги ҳуқуқларнинг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаси юзасидан хавотир билдирди.

«Бу кўплаб саволларни келтириб чиқараётган ташвишли лойиҳа. Биз бу ҳақда фақат матбуот орқали билдик ва олдиндан ҳеч қандай маълумот олмаганмиз.

Биз ушбу ташаббуснинг фалсафаси, зарурати, молиявий тузилмаси ва маблағ манбаларини тушунмаяпмиз. Лойиҳа аниқ тафсилотларсиз тақдим этилгани хавотир уйғотмоқда. Ваҳоланки, у футболнинг энг муҳим активларидан бири — дунёдаги энг йирик спорт мусобақаси бўлган жаҳон чемпионатига тааллуқлидир», — деди Диалло.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатидаги ҳуқуқларнинг бир қисмини сотиш режасини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, лойиҳа унга шахсан ўнлаб миллион фунт стерлинг даромад келтириши мумкин.

Шунингдек, музокаралар АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятига яқин шахслар билан олиб борилгани айтилган. Бир қатор футбол ташкилотлари ва спорт арбоблари ушбу ташаббусни танқид қилган. Бундан ташқари, Инфантино битимни қўллаб-қувватлаш эвазига ФИФАга аъзо ҳар бир мамлакатга 40 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам ажратишни таклиф қилгани ҳам хабар қилинган.

Киритилди: 14:50, 30.07.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик