Рауль Асенсио бир неча ойга майдондан ташқарида қолиши мумкин.
«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио мавсумнинг дастлабки бир неча ойини ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда As нашри. 23 ёшли футболчи ўнг сонининг тўғри мушагидан жароҳат олган.
Журналист Аранча Родригеснинг ёзишича, Асенсио тахминан 6 ҳафтага сафдан чиққан.
Ўтган мавсумда испаниялик ҳимоячи Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди.













