Кириш Регистрация

«Машъал» 8та ўйинда 22та гол урди

Баҳо:
+ | -

Ўз олдига олий лигага қайтиш вазифасини қўйган “Машъал”нинг муваффақиятли одими давом этмоқда.

Кеча муборакликлар “Қўқон-1912” жамоасига қраши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман олганда, биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган дастлабки саккиз беллашувда “газчилар” жами 22та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 6та гол ўтказиб юборишди.

Биринчи даврадан ўрин олган саккиз беллашувнинг бештасида муборакликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Хусусан “Пахтакор-2” билан “НБУ-Осиё” бир хил 4:0, “Истиқлол” ва “Қўқон-1912” 3:0 ҳамда “Косонсой” 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

“Машъал” саккизта ўйиндан фақат иккитасида имкониятни бой берди ва ҳар иккала бой берилган баҳс ҳам сафарда бўлиб ўтди. Яъни, Александр Хомяков шогирдлари “Оқтепа” ҳамда “Чуст-Пахтакор” билан кечган беллашувларда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўз майдонида тўртта ўйин ўтказган жамоамиз атиги битта гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса “Андижон”га қарши учрашувда рўй берди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:50, 17.09.2013.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик