"Манчестер Сити" дарвозабон Херонимо Рульи трансфери бўйича "Марсель" билан музокараларни бошлади.
"Манчестер Сити"нинг аргентиналик посбонга қизиқиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Журналист Санти Аунанинг сўзларига кўра, инглиз гигантлари 34 ёшли дарвозабон учун "Марсел"га 2 миллион евро таклиф қилган. "Марсель" дарвозабонни сотишдан анча катта миқдордаги маблағни - 3,5 миллион еврони сўрамоқда. Музокаралар давом этмоқда.
Херонимо Рульининг "Марсель" билан шартномаси келаси ёзда тугайди. "Манчестер Сити"да тажрибали дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг захира ўйинчиси сифатида Жеймс Траффордни алмаштириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, англиялик дарвозабон "Лидс"га ўтишга яқин.













