Кириш Регистрация

«Челси» футболчиси Италия клубига ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль туманли Альбионни Италияга алмаштириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, клублар ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш масаласини муҳокама қилишмоқда. Келишув Неаполь клубига 20-23 миллион еврога тушиши мумкин. Бадьяшилнинг ўзи «Наполи»га ўтишга дастлабки розилигини берди.

25 ёшли марказий ҳимоячи 2023 йилнинг бошидан бери «Челси» сафида тўп суриб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йилнинг июнь ойи охирида якунига этади. Transfermarkt портали экспертлари футболчининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:47, 31.07.2026.
Ўқилди: 611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик