Кириш Регистрация

Буффон: «Барези футболни шараф, етакчилик ва ҳурмат билан гавдалантирган»

Баҳо:
+ | -

«Парма», «Ювентус» ва «ПСЖ» собиқ дарвозабони Жанлуиджи Буффон Франко Барезининг вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди.

«Милан» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

«1995 йил 19 ноябрда мен А Сериядаги дебютимни «Милан»га қарши ўйинда ўтказгандим. Ўшанда мен 17 ёшда эдим, майдоннинг нариги томонида эса жамоа сардори Франко Барези турарди.

Мен каби ёшдаги бола учун у каби чемпионларга қарши майдонга тушиш ақл бовар қилмас ҳодиса эди. Ўша кундан бошлаб мен футболни шараф, етакчилик ва ҳурмат билан гавдалантириш нима эканини янада аниқроқ англаб етдим.

Хайр, Франко. Охиратинг обод бўлсин», — деб ёзди Буффон X ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Киритилди: 16:58, 31.07.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик