Кириш Регистрация

Палмер Хаби Алонсо қўл остида қайси позицияда ўйнашини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Испаниялик мутахассис шу ёзда «кўклар» бошқарувини ўз қўлига олган эди.

«Хаби билан у сафимизга келишидан олдин гаплашишга улгурдим. Терма жамоанинг Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан ўрин ололмаганимда у менга хат ёзганди. Бу унинг томонидан жуда ёқимли ишора бўлди.

Ҳозирда унинг қўл остида машғулотлар жуда яхши ўтмоқда. У ва унинг мураббийлар штаби бизга жуда яхши муносабатда бўлишяпти, улар билан бирга ишлаш бизга завқ бағишламоқда.

Хаби мени бўш ҳудудларга ёриб кирадиган «ўнинчи рақам» позициясида кўраётганини айтди. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мавсумга тайёргарлик кўриш учун менда етти ҳафта вақт бор эди, шунинг учун энди пўлатдай тайёрман», — деди Палмер «Тоттенхэм»га қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Киритилди: 18:12, 31.07.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик