Португалия терма жамоаси ва «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.
Машҳур инсайдер ва журналист Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, Англия клуби футболчининг эҳтимолий трансфери борасида «Милан»га сўров юборган.
Манбага кўра, «Милан» раҳбарияти эндиликда Леауни жамоанинг тегинилмас/асосий ўйинчиси деб ҳисобламаяпти ва шу сабабли уни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам клубни ва чемпионатни ўзгартиришга харидор бўлиб турибди.
Олдинроқ Туркиянинг «Фенербахче» ва «Галатасарай» клублари ҳам 27 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани, Италия клуби эса уни камида 50 миллион еврога қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.













