Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

ФИФА Жаҳон чемпионати ҳуқуқлари ва Инфантино атрофидаги можаро бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) расмий сайтида Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режаси билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Баёнотда шундай дейилади:

«Биз FIFA Forward Enterprise (FFE) ташкил этиш бўйича таклиф юзасидан конфедерациялар томонидан билдирилган муносабатлар билан танишдик ҳамда сешанба куни оммавий ахборот воситаларида чиққан илк хабарлардан кейин пайдо бўлган саволларга жавоб беришни истаймиз.

Биз омма олдида билдирилган фикрлар ва хавотирларга ҳурмат билан қараймиз ҳамда очиқ ва демократик маслаҳатлашув жараёнига содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Афсуски, ОАВдаги нотўғри хабарлар сабаб режалаштирилган маслаҳатлашув жараёни издан чиқди.

Биз ушбу маслаҳатлашувларни давом эттирамиз, шунда ФИФАга аъзо ҳар бир ассоциация ҳақиқий маълумотларга таяниб овоз бериш имкониятига эга бўлади.

FFE ташаббуси фақат ФИФАга аъзо барча миллий ассоциацияларга ўз мамлакатларидаги футболнинг тижорий имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини бериш мақсадида таклиф қилинган. Бу ташаббус ФИФА бошқаруви ёки футболнинг руҳига зарар етказмаслиги лозим.

Ҳеч ким футболни сотмаяпти. ФИФА ҳеч қачон бундай йўл тутмайди.

Таклифимизга кўра, FFE ФИФАнинг мусобақаларни ташкил этиш билан боғлиқ тижорий ва операцион фаолиятини ФИФА доимий равишда эгалик қиладиган ва бошқарадиган шўъба компанияга ўтказади.

Агар аъзо ассоциацияларнинг кўпчилиги ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламаса, ФИФАнинг тижорий фаолияти ҳозирги кўринишда қолади ва FFE ташкил этилмайди».

Аввалроқ ФИФА қиймати 20 миллиард доллар бўлган шўъба компания ташкил этиш концепциясини тақдим этган эди. Лойиҳага кўра, компаниянинг 25 фоиз улушини 4,2 миллиард долларга хусусий инвесторларга сотиш режалаштирилган.

Шунингдек, миллий футбол федерацияларига ажратиладиган маблағни яқин тўрт йиллик циклда 8 миллион доллардан 20 миллион долларга ошириш, кейинги икки циклда эса мос равишда 22 миллион ва 24 миллион долларга етказиш таклиф этилган.

Мазкур ташаббус амалга ошиши учун ФИФАга аъзо федерацияларнинг кўпчилиги розилиги ҳамда ФИФА Кенгашининг тасдиғи талаб этилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:06, 01.08.2026.
Ўқилди: 1199 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик