Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

FIDE рейтинги янгиланди. Синдаров ўз ўрнида, Абдусатторовда пасайиш кузатилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йил июль ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатини янгилади. Кучли 100 талик рўйхатда Ўзбекистондан 5 нафар гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда ҳамон Магнус Карлсен (2823) пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни АҚШ вакиллари Фабиано Каруана (2792) ҳамда Ҳикару Накамура (2792) эгаллаб турибди.

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг натижалари:

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Жавоҳир Синдаров 2777 очко билан Жаҳон рейтингида 4-ўринни банд этиб турибди. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторовнинг ҳисобида эса 2762 очко мавжуд бўлиб, у FIDE рейтингида 8-поғонадан жой олди.

Кучли 100 таликдан яна уч нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олган:

Нодирбек Ёқуббоев — 2685 очко (39-ўрин);
Рустам Қосимжонов — 2665 очко (52-ўрин);
Шамсиддин Воҳидов — 2655 очко (61-ўрин).

Аёллар ўртасидаги Топ-100 таликда ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Афруза Ҳамдамова ўз очколарини 2440 тага етказиб, 26-ўринга кўтарилди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса 2355 очко билан 82-ўринни банд этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:49, 01.08.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик