Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Суперлига. “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади (видеошарҳ)

Баҳо:
+-1 | -2

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган дастлабки учрашув ўз якунига етди. Унда “Андижон” ўз майдонида пойтахтнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилиб, жанговар голсиз дуранг қайд этди.

Андижондаги “Бобур арена” стадионида ўтган баҳс кескин курашларга бой бўлди. Ўйин давомида ҳар икки жамоа вакиллари ҳисобни очиш учун бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этган бўлса-да, ҳужумларни якунлашда уларга аниқлик ва омад етишмади.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўта асабий руҳда ўтди ва ҳакам чўнтагидан кетма-кет қизил карточкалар чиқишига сабаб бўлди. Дастлаб, 80-дақиқада “Андижон” аъзоси Немания Чаласан майдондан четлатилди. Қолган дақиқаларда сон жиҳатдан устунликка эга бўлган тошкентликлар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Аксинча, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+3-дақиқа) мезбонлар таркибидан Мартин Буаке, “Пахтакор”дан эса Муҳаммадрасул Абдумажидов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Якунда таблода 0:0 ҳисоби ўзгармай қолди.

Ушбу дуранг натижадан сўнг ҳар икки жамоа ўз ҳисобига биттадан очко ёздириб қўйди. Сафардан дуранг билан қайтган “Пахтакор” очколари сонини 34 тага етказди ва турнир жадвалида 35 очко билан пешқадамлик қилаётган “Нефтчи”ни таъқиб қилишда давом этган ҳолда 2-поғонани банд этиб турибди. Ўз уйида бир очкога эга чиққан “Андижон” эса жами очколарини 21 тага етказиб, жадвалнинг 8-ўрнига жойлашди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 15-тур
“Андижон” — “Пахтакор” 0:0
Четлатишлар: Немания Чаласан (80, “Андижон”), Мартин Буаке (90+3, “Андижон”), Муҳаммадрасул Абдумажидов (90+3, “Пахтакор”)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:33, 01.08.2026.
Ўқилди: 1740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6421]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5584]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2966]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2843]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2748]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2673]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2416]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2407]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2366]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик