Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Чеферин Инфантинони суд билан таҳдид қилди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Жаҳон чемпионати ва бошқа йирик турнирлар ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш бўйича келишув барбод бўлгани сабабли Халқаро футбол федерациясини (ФИФА) судга бериш ниятида экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

УЕФА раҳбари ФИФА президенти Жанни Инфантинога хат юбориб, унда «ЖЧ ҳуқуқларини сотишга оид барча материалларни сақлаб қолишни» талаб қилди ва суд даъвоси очилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳужжат нусхаси ФИФА лойиҳасининг потенциал инвесторлари консорциуми етакчиси деб аталган Thrive Eternal жамғармаси асосчиси Жошуа Кушнерга ҳам юборилган.

Аввалроқ Халқаро футбол федерацияси ташкилот даромадларини ошириш мақсадида жаҳон чемпионатлари ва бошқа мусобақаларнинг тижорий ҳуқуқларини бошқариш учун FIFA Forward Enterprises шўъба тузилмасини ташкил этишини эълон қилган эди. Ушбу ташаббус УЕФА, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан кескин норозиликка учради. Ўтган дам олиш кунларида ФИФА ушбу режадан воз кечгани маълум бўлди.

Киритилди: 05:48, 03.08.2026.
Ўқилди: 282 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик