Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«Фенербаҳче» Рэшфорд учун катта таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун катта молиявий имкониятларини ишга солишга тайёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Рэшфорд «Фенербаҳче» ўрганаётган уч футболчидан иборат қисқа рўйхатдан (шорт-лист) жой олган. Ундан ташқари, Туркия клуби «Милан» вингери Рафаэл Леау ва «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмаила Саррни кузатиб бормоқда.

«Фенербаҳче» вакиллари аллақачон Рэшфорднинг атрофидаги инсонлар билан алоқага чиқишган. Клуб Исмаил Картал бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг «Галатасарой» билан совринлар учун курашиш мақсадида таркибни кучайтиришни ният қилган.

Ўтган мавсумда 28 ёшли футболчи «Барселона»да ижарада ўйнаб, 49 та ўйинда 14 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:42, 03.08.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик