Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Барселона» Родри трансфери бўйича музокараларга киришишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрининг «Манчестер Сити»дан «Реал»га эҳтимолий ўтиши атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Cadena Ser хабар беради.

Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар»нинг испаниялик футболчига бўлган қизиқиши Френки де Йонгнинг жароҳати билан боғлиқ. Каталонияликлар Родрини сотиб олиш имкониятини ўрганишмоқда ва агар футболчининг ўзи уларга қўшилиш истагини билдирса ҳамда молиявий шароитлар келишув тузишга имкон берса, ҳаракат қилишга нияти бор.

Ўтган мавсумда Родри барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:01, 03.08.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик