Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

«Ал-Ҳилол» Грилиш учун йирик таклиф тайёрлади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш учун курашга қўшилди ва инглиз футболчисига жуда манфаатли молиявий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Goal нашри журналист Экрем Конурга таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, саудияликлар 30 ёшли футболчига йилига 20–23 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишни режалаштирган.

Хабарда айтилишича, «Ал-Ҳилол»нинг асосий рақобатчиси Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳисобланади. Бироқ «Манчестер Сити» трансфер нархи бўйича талабларини пасайтирмаса ёки кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага беришга рози бўлмаса, испанияликлар фаол ҳаракат қилмайди.

Шунингдек, Грилишга АҚШнинг MLS чемпионати клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ижара асосида «Эвертон» сафида тўп тепди. У 22 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Айни пайтда Жек Грилишнинг трансфер қиймати 20 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 23:45, 03.08.2026.
Ўқилди: 1560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик