Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«Ливерпул» Коди Гакпони «Тоттенҳэм»га фақат «катта таклиф» эвазига қўйиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Тоттенҳэм» «Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпони сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди спорт журналисти Бен Жакобс X ижтимоий тармоғида.

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар 27 ёшли нидерландиялик футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти ва уни фақат жуда йирик таклиф тушган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Гакпо барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. ЖЧ-2026 да эса у 4 та ўйинда 3 та гол уриб, 1 та голли узатма оширган.

Киритилди: 05:26, 04.08.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик