"Галатасарой" Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Батраковни сотиб олиш уринишларини тўхтатмаяпти. Бу ҳақда туркиялик журналист Кая Темел хабар берди.
Манба хабарига кўра, Истанбул клуби трансфер суммасини оширишни ва яқин орада россиялик футболчи учун "Локомотив"га янги таклиф юборишни ният қилган.
"Галатасарай" трансфер суммасини оширган ҳолда Алексей Батраков бўйича янги таклиф билан чиқади", — деб ёзди Темел X ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ "Локомотив" 21 ёшли ярим ҳимоячини 30 миллион еврога баҳолаётгани, "Галатасарай" эса келишувни тахминан 20 миллион еврога расмийлаштиришга умид қилаётгани хабар қилинган эди.
Батраков 21 ёшда. Унинг "Локомотив" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, россиялик ярим ҳимоячининг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.













