Жоау Канселу "Ал-Ҳилол"дан "Барселона"га ўтишга яқин турибди.
Marca хабарига кўра, каталонияликлар 32 ёшли қанот ҳимоячисининг трансферини шу ҳафтада якунлаши кутилмоқда. Келишув 10 миллион еврога амалга ошади.
Канселунинг ўзи "кўк-анорранглилар" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди.













