Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Кройф «ПСЖ»нинг футболчи бўйича таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Аякс» директори Йорди Кройф ҳужумкор ярим ҳимоячи Мика Годтс трансфери бўйича «ПСЖ» томонидан берилган таклифни рад этди. Франция Лига 1 гранди 40 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонус кўринишида таклиф қилган эди.

Кройф Годтс учун 60 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилиб, таклифни қайтарди. «Аякс» директори «ПСЖ» кенг молиявий имкониятларга эга эканини ва парижликлар футболчилар сотувидан аллақачон 160 миллион евро атрофида даромад олишганини билади. Бу ҳақда Майк Вервейга таяниб The Touchline хабар бермоқда.

21 ёшли Мика Годтс «Аякс» сафида 113 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урган ва шерикларига 27 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 14:41, 04.08.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик