Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Афтидан Диоманде "Реал" футболчисига айланишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ва "РБ Лейпциг" ўртасида вингер Янн Диоманде трансфери бўйича ижобий музокаралар бўлиб ўтганга ўхшайди. Германиянинг Sky нашри хабарига кўра, келишув шу ҳафта охирига қадар якунланиши кутилмоқда.

"Бугунги музокаралардан сўнг тўлиқ келишувга эришиш ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ", деб ёзган журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда.

19 ёшли Янн Диоманде Transfermarkt сайтида 90 миллион еврога баҳоланган. Аслида, ивуарлик футболчининг "Реал Мадрид"га трансфер нархи анча юқори бўлиши кутилмоқда. ОАВ хабарларида бу рақам 130 миллион евродан ошиб кетиши айтилган.

"Реал Мадрид" Ла Лиганинг биринчи турида ўз майдонида "Эспаньол" билан ўйнайди. Ўйин 22 август куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:59, 04.08.2026.
Ўқилди: 2060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик