Кириш Регистрация

Аморим: «А Серияда ҳам бошқача ўйнаш мумкинлигини кўрсатмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби португалиялик бош мураббийи Рубен Аморим амбицияли мақсади борлигини шаъма қилди. У аслида ҳимоявий ҳисобланган Италия чемпионатида ҳам бошқача, ностандарт ўйнаш мумкинлигини исботламоқчи.

Аморим июнь ойида «Милан» раҳбарияти прагматик Массимилиано Аллегрига чиқиш эшикларини кўрсатганидан сўнг клубни бошқара бошлади.

«Италия футболини чуқурроқ тушуниб олишим учун вақт керак, аммо у ҳақида баъзи нарсаларни аллақачон тушуниб етдим. А Серияда ҳам ностандарт ўйнаш мумкинлигини кўрсатмоқчиман», — дейди Аморимнинг сўзларидан иқтибос келтирган pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Аморим йил бошида аввалги клуби — Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасидан истеъфога чиқарилган эди.

Киритилди: 04:29, 05.08.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик