Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Трабзонспор» Салоҳнинг ўтиши бўйича расмий баёнот эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Мисрлик футболчи билан Туркиянинг «Трабзонспор» клуби музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида расман хабар берди.

Аввалроқ «Трабзонспор» президенти Эртуғрул Доған Салоҳнинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бературиб, бирор бир келишувга эришилгани тўғрисидаги маълумотни рад этган, шунингдек, ушбу мавзу бўйича янгиликлар пайдо бўлиши билан матбуот ва мухлисларга хабар беришни ваъда қилган эди.

Илгарироқ Туркия ОАВлари мисрлик футболчи «Трабзонспор» билан икки йиллик шартномани келишиб олгани ҳақида хабар берган эди. Салоҳ шу ёзда «Ливерпуль»ни эркин агент мақомида тарк этди. Ҳужумчи сўнгги тўққиз мавсум давомида инглизлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Киритилди: 04:38, 05.08.2026.
Ўқилди: 889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик