Машҳур журналист Томас Ронсеро Винисиус Жуниорнинг Мадриднинг «Реал» клубидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги мавзуда ўз фикрини билдирди.
«Қаймоқранглилар» бразилиялик футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олишмаяпти. Амалдаги келишув муддати тугашига бир йилдан кам вақт қолди.
«Криштиану Роналду «Реал» билан сўнгги шартномасига кўра йилига соф 22 миллион евро оларди — Винисиус айнан шу суммадаги таклифни рад этди. Криштиану 30 миллион сўраганди, аммо «Реал» 25 миллион таклиф қилди ва тамом, у жамоани тарк этди. Ҳозир бу яна такрорланмоқда: Винисиусга 22 миллион таклиф қилишди, у эса 30 миллион хоҳламоқда», — дея вазиятни шарҳлади Ронсеро.
Эслатиб ўтамиз, Роналду «Реал»ни 2018 йилда тарк этиб, «Ювентус»га ўтган эди. Винисиуснинг исми сўнгги пайтларда «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги билан фаол боғланмоқда.













