«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Жанубий Корея К-Лигаси юлдузлари устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. «Шаҳарликлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Бу ёқимли туйғу, аммо энг муҳими — биринчи кундан бери йўлга қўйишга ҳаракат қилаётган нарсаларимизни кўриш бўлди. Футболчилар буни кўрсатиш учун ҳаракат қилишди ва бу муҳим. Бизга қанотларда яхши ўйинчилар керак — вазиятлар яратишга ҳаракат қилаётган Семеньо, Савио. Дивин Мубама гол урди. У ҳар бир кундан завқланмоқда», — дейди Маресканинг сўзларидан иқтибос келтирган The Touchline.
«Манчестер Сити»нинг 2026/2027 йилги мавсумдаги илк ўйини жуда яқин қолди — 16 август куни жамоа Англия Суперкубогида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.













