Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Морган Винисиусга мурожаат қилди: «Сен ҳақиқий илоҳга айланишинг мумкин»

Баҳо:
+ | -

Таниқли британ журналисти ва телебошловчиси Пирс Морган Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорни Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтишга чақирди.

«Қани, Вини! «Арсенал»да сен ҳақиқий илоҳга айланишинг мумкин», — деб ёзди Морган ўз ижтимоий тармоқларида.

Аввалроқ «Арсенал» 26 ёшли футболчи учун «Реал»га кафолатланган 100 миллион евро ва яна 20 миллион еврони бонуслар кўринишида таклиф қилишга тайёрлиги хабар қилинган эди. «Тўпчилар» Винисиуснинг ўзига йилига 22 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Винисиус 2018 йилдан бери «Реал» сафида тўп суриб келмоқда. У мадридликлар таркибида 375 та ўйинда майдонга тушиб, 128 та гол урган ва 100 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 20:32, 05.08.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик