"Бавария" таянч ярим ҳимоячиси Жоау Пальинья фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Bild нашрининг хабар беришича, 31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда ва Мюнхен клуби уни сотишга тайёр.
Бироқ, "Бавария" Жоау учун 25 миллион евро сўрамоқда - бу "Астон Вилла" учун жуда кўп. Қизиққан клублар ҳам ижарага олиш ёки сотиб олиш имконияти билан келиша олишмади.
Португалиялик футболчи Германияда йилига тахминан 8,5 миллион евро маош олади. Унинг шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда Пальинья "Тоттенхэм" сафида ижара асосида ўйнаган. У Премьер-лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди, иккита голли узатма берди ва саккизта сариқ карточка олди.













