Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда

ФИФА хатосини тан олди

Баҳо:
+ | -

Марокашда ФИФА раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди, унда ташкилот президенти Жанни Инфантино, бош котиб Маттиас Графстрём ва бошқарув кенгаши аъзолари иштирок этди.

ФИФА бош котиби ҳамда кенгаш аъзолари ФИФА президенти Жанни Инфантинони тўлиқ қўллаб-қувватлашларини тасдиқлашди. шунингдек, ФИФАнинг тижорий ҳуқуқларини сотиш ва турнирларни ўтказиш бўйича оператив фаолият билан шуғулланиши керак бўлган FIFA Forward Enterprise (FFE) компаниясини ташкил этиш таклифи тайёргарлик жараёнида хатоликларга йўл қўйилгани сабабли кун тартибидан олиб ташлангани эълон қилинди.

«Лойиҳа қайтариб олингач, ФИФА эндиликда ўзининг ҳалоллиги, бошқарув сифати ва белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинишига нисбатан ҳар қандай ҳужумларга тоқат қилмаслиги ҳамда ўз номи ва обрўсини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриши келишиб олинди.

Ҳар доим ўрганадиган нарса топилади ва ФИФА орттирилган тажрибани инобатга олган ҳолда ўз жараёнларини такомиллаштиришда давом этади. Шу билан бирга, ушбу ҳолатда шуни таъкидлаш муҳимки, йўл қўйилган хатоларга қарамай, барча ҳаракатлар ФИФАнинг норматив базасига тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилган.

ФИФА барча 211 та аъзо-ассоциация, конфедерациялар ва минтақавий ассоциациялар манфаатлари йўлида FIFA Forward дастури орқали футболни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш йўлларини кўриб чиқиш учун тегишли манфаатдор томонлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади», — дейилади пресс-релизда.

Ташкилот, шунингдек, ўз обрўсига қилинган ҳужумларга чидаб турмаслиги ва уни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини маълум қилди.

28 июль куни ФИФА ташкилотнинг медиа ва тижорий ҳуқуқларини, шу жумладан жаҳон чемпионатлари ҳуқуқларини топшириш режалаштирилган янги тузилмани ташкил этиш ниятида эканини хабар қилган эди. Унинг 20 фоиздан ортиқ акцияларини сотиш кўзда тутилганди. Хусусий инвесторлар бу улушлар учун тахминан 4,2 миллиард доллар тўлашлари ва ФИФА бу маблағларни футболни ривожлантиришга сарфлашни ваъда қилган эди.

Киритилди: 08:17, 06.08.2026.
Ўқилди: 2370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик