Польшалик дарвозабон Войцех Шесни нафақат ўзининг ажойиб ўйинлари, балки спортчи учун хос бўлмаган одати — чекиши билан ҳам танилган. У тамаки тутунини ҳидлашни яхши кўришини яшириб ўтирмайди. Бироқ Шесни бошқаларга бундай қилмасликни тавсия этади — чекиш соғлиқ учун зарарли, дея эслатиб ўтди «Барселона» посбони.
«Менда ўзимдан ҳам кучлироқ бўлган бир одат бор. Бошқа футболчиларнинг ҳам ўз иллатлари бор — никотин, алкоголь ва қимор ўйинлари каби. Мен ҳеч кимга чекишни тавсия қилмаган бўлардим. Бу зарарли. Мен буни тушунаман, аммо ҳеч нарса қила олмайман», — деди Шесни.
Войцех 2024 йилдан бери Каталониянинг «Барселона» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













