Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Диёра Келдиёрова ва Ута Абе Бокудаги Жаҳон чемпионатида тўқнаш келиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Япония дзюдо федерацияси 2026-йили Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун -52 кг вазн тоифасида Ута Абе номзодини расман тасдиқлади. Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова машғулотларга қайтган бўлса-да, унинг нуфузли турнирдаги иштироки ҳозирча тасдиқланмаган.

Агар Келдиёрова мусобақада қатнашса, ушбу дзюдочиларнинг эҳтимолий тўқнашуви чемпионатнинг марказий воқеаларидан бирига айланиши кутилмоқда. Уларнинг ўзаро учрашувлари статистикасида устунлик ҳозирча Ута Абе томонида — 2:1. Япониялик спортчи 2019 ва 2023-йилги Жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган. Бироқ Париж-2024 Олимпиадасида Келдиёрова ҳисобда ортда бораётганига қарамай, амалдаги чемпионни “иппон” баҳоси билан мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалига эга чиққан эди.

Сўнгги натижалар ва айни пайтдаги жисмоний ҳолатга кўра, Ута Абе эҳтимолий беллашув фаворити ҳисобланади. Олимпиададан сўнг у бешинчи марта жаҳон чемпиони бўлди, шунингдек, Токио-2025 ва Улан-Батор-2026 “Катта дубулға” турнирларида зафар қучди.

Шу билан бирга, мутахассислар Диёрани ҳамон Абенинг энг асосий рақобатчиси сифатида эътироф этмоқда. Парижда Ўзбекистон вакиласи япониялик дзюдочининг ҳужумларини ўқий олиши ва совуққонлик билан унга қарши ҳаракат қила олишини исботлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диёра Келдиёрова фарзандли бўлгани сабабли юзага келган танаффусдан сўнг яна катта спортга қайтаётгани хабар қилинган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 17:48, 06.08.2026.
Ўқилди: 1887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик