Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Тебас «ПСЖ» раҳбарининг ФИФА президентлигига номзодлигига кескин қарши чиқди

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас УEФАнинг «ПСЖ» раҳбари Нассер Ал-Хелайфийни Жанни Инфантинога қарши ФИФА президентлиги сайловида номзод сифатида кўрсатиш ташаббусини ошкора рад этди. Тебас RMC’нинг After Foot кўрсатувида: «Нассер «ПСЖ» президенти сифатида яхшироқ, деб ҳисоблайман. У ФИФАнинг ёмон президенти бўлган бўларди», — дея таъкидлади.

Қатарлик фунционарнинг дунё футболи раҳбарлигига келишига қаршилигини тушунтирар экан, Тебас шундай деди: «Менга унинг футбол ҳақидаги қарашлари ёқмайди ва у мен интилаётган Европа футболи модели асосида ишламайди».

Тебас, шунингдек, Ал-Ҳелайфийнинг Европа клублари ассоциациясидаги (ECA) фаолиятини ҳам кескин танқид қилиб, уни бошқариш тизими фақат кичик бир элита фойдасига ишлаётганини таъкидлади: «Бундан ташқари, у Европа клублари ассоциацияси президенти ва бу ассоциацияда 800 та клуб бор. Лекин у аъзо бўлган кичик бир озчиликдан ташқари ҳеч ким ўз фикрини билдира олмайди. Шу боис, у мен маъқулламайдиган элитар моделни илгари суради».

Ал-Хелайфи шаънига айтилган бундай кескин танқидлар Тебаснинг ФИФАнинг амалдаги раҳбариятига бўлган доимий ҳужумлари фонида янграмоқда. Аввалроқ Тебас ЖЧ иштирокчилари сонини 64 та жамоага етказиш режасидан сўнг «илдизигача чириган тизим футбол саноатини вайрон қилади» деб баёнот берган эди.

УEФА Ал-Хелайфийни Суперлигага қарши позицияси ва beIN Media Group орқали медиа оламидаги нуфузи сабабли идеал номзод деб ҳисоблаётган бир пайтда, Тебас «ПСЖ» раҳбари ФИФА президентлиги учун мутлақо нолойиқ деган фикрида қатъий қолмоқда.

Киритилди: 12:07, 07.08.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик