Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Бока Хуниорс» Валенсиянинг трансферини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Бока Хуниорс» Эквадор терма жамоасининг фахрий ҳужумчиси Эннер Валенсия билан шартнома тузилганини маълум қилди. 36 ёшли футболчи шанба куни тиббий кўрикдан ўтиб, Аргентина клуби билан 18 ойлик шартномага имзо чекади.

Валенсия «Бока»га эркин агент сифатида келиб қўшилмоқда, чунки Мексиканинг «Пачука» клуби у билан тузилган шартномани орадан бир йил ўтмай бекор қилишга рози бўлди.

Ушбу трансфер тажрибали форвард атрофида бир нечта Жанубий Америка клублари, жумладан Эквадорнинг «Эмелек» жамоаси билан боғлиқ бир неча ҳафта давом этган миш-мишларга чек қўйди. Валенсия фаолиятини илк бор Аргентина чемпионатида давом эттириш вариантини маъқул кўрди.

Ҳужумчи ЖЧ-2026 мусобақасида Эквадор терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганидан сўнг, халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Агар тиббий кўрик муваффақиятли якунланса, «Бока Хуниорс» Валенсияни расман ўз футболчиси сифатида таништиради ва унинг тажрибаси ҳамда голлари мавсумнинг қолган қисмида жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришига умид қилмоқда.

Киритилди: 12:49, 07.08.2026.
Ўқилди: 473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик