Кириш Регистрация

Рубен Аморим «Милан»даги вазифалар ва ЕЧЛ йўлланмасининг муҳимлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг бўлажак мавсумдаги мақсадлари билан ўртоқлашди. Португалиялик мутахассис ёз бошида истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегри ўрнини эгаллаган эди.

«Энг муҳими — эътиборни ҳар бир алоҳида ўйинга қаратиш. Жамоамиз ҳар бир баҳсда, ҳар бир мусобақада ғалаба қозониш учун етарлича кучли. Агар мақсад сари қадамма-қадам илгарилаб борсак, жиддий муваффақиятларга эриша оламиз.

Европа Лигасига келсак, биз ушбу турнирда зафар қуча олишимизга ишонишимиз керак. Шунингдек, А Серия ҳам бор. Кўплаб рақибларимизда устунлик бўлади — уларнинг мураббийлари узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда. Бироқ мен «Милан»да бўла туриб, чемпионатни юта олмаймиз деёлмайман.

Олдинда бажариладиган ишлар жуда кўп — янги мураббий, таркибдаги ўзгаришлар. Аммо бундай мақомдаги клубда сиз совринлар учун курашишга мажбурсиз. Биз бунинг учун ҳамма нарсани қиламиз, шу билан бирга Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш молиявий ва нуфуз нуқтаи назаридан фундаментал аҳамиятга эга эканини тушунамиз», — деди Аморим матбуот анжуманида.

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида «россонери» 5-ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 13:17, 07.08.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик