Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон футбол федерацияси (КФФ) нидерландиялик 62 ёшли мутахассис Жон ван'т Схип билан миллий терма жамоа бош мураббийлиги бўйича келишувга эришилганини эълон қилди. Раҳбарият Ижроия қўмитаси йиғилишидан сўнг мутахассис билан расмий шартнома имзоланишини маълум қилди.

Футболчилик фаолияти давомида ван'т Схип «Аякс» ва Италиянинг «Женоа» клубларида тўп сурган. У 4 карра Нидерландия чемпиони ва 3 карра мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, 1988 йилда Нидерландия терма жамоаси таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолиятида у «Аякс», «Твенте», «Зволле», Мехиконинг «Гвадалахара» ва Австралиянинг «Мельбурн Сити» клубларига устозлик қилган. Бундан ташқари, Греция ҳамда Арманистон миллий терма жамоаларини ҳам бошқарган.

Киритилди: 13:42, 07.08.2026.
Ўқилди: 1539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик