Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«ПСЖ» Годтс трансфери бўйича «Аякс»га яхшиланган иккинчи таклифни тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Мика Годтс бўйича «Аякс»га юборган 40 миллион евролик дастлабки таклифи рад этилганига қарамай, Амстердам клубига янги ва яхшиланган таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Telegraaf нашрининг хабар беришича, парижликлар «Аякс» билан келишувга эришиш учун 50–55 миллион евро атрофидаги янги таклифни тайёрлашмоқда.

Европа чемпионлари бельгиялик иқтидорли вингер билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгач, ушбу трансферни якунлашларига ишонч билдиришмоқда. Эредивизия гранди эса аввалроқ Годтсни фақатгина мос нарх эвазига сотишларини маълум қилган эди.

21 ёшли футболчи «ПСЖ»да Брэдли Барколанинг ўрнини босувчи номзод сифатида кўрилмоқда.

Муваффақиятли кечган 2025/26 йилги мавсумдан сўнг, Годтс янги мавсумда «Аякс»нинг Конференциялар Лигаси саралаш босқичидаги 3 та ўйинида 1 та гол уриб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди ва ажойиб спорт формасида эканини кўрсатмоқда.

Киритилди: 13:57, 07.08.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик