Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Ливерпуль» «ПСЖ» ҳужумчиси Брэдли Баркола трансфери бўйича принципиал келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Брэдли Барколани ўз сафига қўшиб олиш бўйича сўнгги тўсиқларни енгиб ўтмоқда. Томонлар ўртасида принципиал келишувга эришиб бўлинди.

23 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси мерсисайдликларнинг трансфер рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди. Клублар ўртасида бонусларни қўшганида тахминан 128 миллион евролик трансфер суммаси келишиб олингани айтилмоқда. Барколанинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси тугашига яна 2 йил бор ва у парижликлар билан битимни узайтирмоқчи эмас.

Футболчининг ўзи «Энфилд»га кўчиб ўтишни афзал кўрмоқда. У ўтган мавсумда Луис Энрике қўл остида асосий таркибдаги рақобат кучайганидан сўнг, «Ливерпуль»да муҳимроқ роль ўйнашни мақсад қилган. Шунингдек, «ПСЖ»нинг Магнес Аклиушни сотиб олгани Барколани қўйиб юбориш қарорини енгиллаштирди.

Барколя 2025/26 йилги мавсумда Лига 1 доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга эришган эди.

Киритилди: 16:12, 07.08.2026.
Ўқилди: 1508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик